Пайариқ туман ҳокими Дилшод Мусиновнинг пайариқликларга Рамазон табриги

Ҳурматли тумандошлар!

Юртимизда бўлаётган вазиятдан келиб чиққан ҳолда рамазон ҳайитини уйда, оила даврасида ўтказишимиз талаб этилади. Мана бугун рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида турган эканмиз, байрамнинг улуғвор соатларида ниятларимиз улуғ, Яратгандан тилагимиз бисёр. Жонажон юртимизга доимий тинчлик-хотиржамлик, файзу барака, дастурхонларимизга тўкинлик берсин! Дуолар ижобат бўлмиш муборак ойда қилган ибодатларингиз ижобатини берсин. Келгуси йил ушбу ҳайит байрамини хурсандчиликда барчамиз биргаликда нишонлаш  насиб этсин деб Аллоҳдан сўраб қоламан.  Рамазон ҳайити барчамизга муборак бўлсин!

 

2015-2024 © Payarik district department of government. Maked by: SAKTRM