Халқ манфаатлари йўлида

Пайариқ туманида аҳоли мурожаатлари ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда навбатдаги бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

Хусусан, бундан бир неча кун аввал "Қумчуқ" маҳалласининг "Истиқлол" 3-берк кўчасига 350 метр асфалть ётқизилган бўлса, бугун эса ушбу маҳалланинг "Охунбобоев" кўчаси ободонлаштирилмоқда. Айни пайтда туман ҳокимлиги ободонлаштириш бошқармаси томонидан мазкур кўчада асфалтлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

2015-2024 © Payarik district department of government. Maked by: SAKTRM