КАРАНТИН САБАБ ОТА 50 МИЛЛИОН ТЎЛАДИ

Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг қарори билан фуқаро Мурод Мирзаевдан ундирувчи Гулруҳ Исматованинг бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш бориш белгиланган.

Бу ҳолат бўйича Мажбурий ижро бюроси Пайариқ тумани бўлими томонидан ижро иши юритилган. Шу вақтга қадар фуқаро М.Мирзаев алимент тўловларини тўламасдан келаётган эди.

Бугун коронавирус пандемиясининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган карантин ва қисман чеклов чоралари шароитида муқим даромади бўлмаган, кам таъминланган ва ижтимоий ҳисояга муҳтож аҳолини  қўллаб-қувватлаш нақадар муҳим эканлигини инобатга олган ҳолда  Бюронинг туман бўлими ходимлари томонидан тушунтириш ва профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу жумладан, қарздор М.Мирзаев билан ҳам атрофлича суҳбат ва тушунтириш ишлари ўтказилиб, бугунги синов кунларида фарзандларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳар бир отанинг бурчи экани ётиғи билан тушунтирилди. Бундай маслаҳат ва суҳбатдан ўзига тўғри хулоса чиқарган қарздор шу куни фарзанди таъминоти то у вояга етгунига қадар учун 50 миллион 58 минг сўм пулни тўлаб берди.

Мажбурий ижро бюроси Пайариқ туман бўлими.

2015-2024 © Payarik district department of government. Maked by: SAKTRM