Эски бино тўлиқ реконструкция қилинади

Жорий йилнинг 17 февраль куни вилоят ҳокими раҳбарлигида Пайариқ тумани "М.Улуғбек" маҳалласида ўтказилган учрашувда берилган топшириқ ва вазифалардан келиб чиққан ҳолда туман ҳокими Д.Мусинов собиқ "Челак" тумани ҳокимлиги биноси билан танишди.

Бинони тўлиқ реконструкция қилиш ва замонавий таъмирлаш ишлари олиб борилиши юзасидан масъулларга кўрсатмалар бериб ўтди.
Бундан ташқари туман ҳокими "А.Яссавий" маҳалласини таъмирталаб идорасида бўлиб, бинони тўлиқ қайтадан қуриш ишларини бошлаш бўйича тегишли ташкилотларга топшириқлар берди.

2015-2024 © Payarik district department of government. Maked by: SAKTRM