Мурожаатлар юзасидан тегишли масьуллар белгиланди

aЎзбекистон Республикаси Бош вазирининг Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ва Пайариқ тумани Фидокор маҳалласи ҳоким ёрдамчиси билан ҳамкорликда маҳалла худудида жойлашган тадбиркор ва ёшлар учун сайёр қабул ўтказилди.

Қабул давомида 20 га яқин тадбиркор ва ёшлар иштирок этиб, кредит, субсидия, ва бандлик масалаларида мурожаат қилишди. Мурожаатлар эшитилиб, жойида тегишли корхона ва ташкилотларга йўналтирилди ҳамда 13 та мурожаат “Buziness.gov.uz” электрон тизими орқали тегишли масьулларга юборилди.


 

2015-2024 © Payarik district department of government. Maked by: SAKTRM