Ўсиб келаётган ёш авлодни ақлий етук қилиб тарбиялаш, уларни турли хил ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш ва ўқувчи-ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида Пайариқ тумани 80-умумий ўрта таълим мактаби Бошланғич ташкилоти ёшлар етакчиси ва сардорлар ҳамкорликда ақл гимнастикаси ҳисобланган, спортнинг шахмат ва шашка турларидан мусобақалар ташкил этилди. Мусобақаларда ўқувчиларнинг ота-оналари ҳам иштирок этишди.
"Ёшлар иттифоқи" Пайариқ тумани Кенгаши.