Мурожаат муаллифларига бир неча бор ҳолат юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилган

Жорий йилнинг 6 апрел куни zarnews.uz телеграм канали орқаи "Қумчуқ" маҳалласи фуқаролари томонидан ички кўчаларига ном қўйилмаганлиги бўйича материал эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикасининг “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги 2011 йил 12 октябрдаги 303-сонли қонуни 10-моддасига асосан аҳоли пунктларининг таркибий қисмлари (маҳаллалар, шоҳкўчалар, кўчалар, майдонлар, боғлар, хиёбонлар)га ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

Аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига (маҳаллалар, шоҳкўчалар, кўчалар, майдонлар, боғлар, хиёбонларга) ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг илтимосномалари асосида туманлар, шаҳарлар ҳокимлари киритган таклифга кўра халқ депутатлари туманлар, шаҳарлар Кенгашлари томонидан амалга оширилади.

Аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқиш ва тайёрлаш учун туманлар, шаҳарлар ҳокимлари томонидан географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалалари бўйича туманлар, шаҳарлар комиссиялари тузилади.

Туман, шаҳар ҳокими фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига (маҳаллалар, шоҳкўчалар, кўчалар, майдонлар, боғлар, хиёбонларга) ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисидаги илтимосномаларини кўриб чиқади ҳамда уларни зарур ҳужжатлар билан бирга таклифлар тайёрлаш учун туман, шаҳар комиссиясига юборади.

Туман, шаҳар комиссияси тақдим этилган ҳужжатларни географик объектларнинг номлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги нуқтаи назаридан кўриб чиқади, кейинчалик Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳар комиссиясига киритиш учун таклифлар тайёрлайди ҳамда уларни туман, шаҳар ҳокимига юборади.

Туман, шаҳар ҳокими аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига (маҳаллалар, шоҳкўчалар, кўчалар, майдонлар, боғлар, хиёбонларга) ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисидаги туман, шаҳар комиссияси томонидан кўриб чиқилган таклифларни тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳар комиссиясига киритади, комиссия тайёрланган материаллар географик объектларнинг номлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги нуқтаи назаридан ҳар томонлама ўрганилишини ташкил этади ва тегишли хулоса беради.

Туман, шаҳар ҳокими тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳар комиссиясининг хулосасига мувофиқ аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига (маҳаллалар, шоҳкўчалар, кўчалар, майдонлар, боғлар, хиёбонларга) ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисида таклиф тайёрлайди ҳамда уни халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгаши кўриб чиқиши учун киритади.

Халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгаши туман, шаҳар ҳокимининг таклифини кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади.

Ушбу қонунга асосан бугунги кунда Пайариқ туманида ҳам бир қатор амалий ишлар амалга оширилмоқда, жумладан, Ўзбек тилини ривожлантириш департаментининг 2021 йил 30 мартдаги 30/1-3425-сонли хатига келтирилган маълумотларига асосан бугунги кунда Пайариқ тумани бўйича ҳам бир қатор кўчаларда камчиликлар борлиги аниқланган. Шуларни инобатга олган ҳолда туман Кадастр агентлиги билан ҳамкорликда тумандаги барча географик объектлар (аҳоли пунктлари, маҳалла, кўча, қабристон, хиёбон, майдон ва боғлар) тўлиқ хатловдан ўтказилмоқда. Хатлов ишлари жорий йилнинг 10 апрелига қадар ниҳоясига етказилиши кўзда тутилган. Хатлов ишлари ниҳоясига етказилгандан сўнг тегишли тартибда баённома билан расмийлаштирилади ва вилоят комиссиясига хулоса олиш учун юборилишини ва бу борада мурожаат муаллифларига бир неча бор ҳолат юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилган.

2015-2024 © Payariq tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM