Investitsiya - 2022

Тўғридан тўғри ҳорижий инвестицияларни жалб етиш ва ташқи савдо борасида:

Пайариқ туманида 2022 йилда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан,

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-72-сонли қарори билан тасдиқланган “PAYARIQ-KLASTER” МЧЖ томонидан “Ип газлама мато ишлаб чиқариш, бўяшни ва ёғ ишлаб чиқаришни ташкил қилиш” лойиҳаси доираси 5,0 млн.долл. тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилиниши белгиланган. Бунинг натижасида қўшимча 180 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган. (Туркия корхонаси билан тузилган шартнома асосида етказибберилиши керак бщлган ускуналар эски бўлганлиги сабабли шартнома бекор қилинган. Янги таъминотчи қидирилмоқда, корхона мутахассислари Швецарияга юборилган.)

Бундан ташқари, Венгрия давлати тадбиркорлари билан хамкорликда "TIMUR TRIADA LUX" MChJ корхонасининг агрологистик кластер ташкил этиш лойиҳаси доирасида йил якунига қадар 9,0 млн. АҚШ долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши ва бунинг натижасида 50 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган. (Корхона рахбарининг озодлиги чекланганлиги сабабли, корхона рахбарини алмаштириш хамда бирламчи тузилган шартномага ўзгартириш киритиш ишлари олиб борилмоқда.)

Лекин шунга қарамасдан туманда қўшимча равишда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва хорижий кредитлар жалб қилинди ва ўзлаштирилди. Ҳусусан,

1. “GMFR Al-Buhoriy” хорижий корхонаси томонидан ал Бухорий зиёратгохи комплексида замонавий мехмонхона қурилиши лойихаси доирасида 500 ming dollar жалб килинди.

2. “Blessed Agro Oil” МЧЖ томонидан “ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш” лойиҳаси доирасида 455,0 минг АҚШ доллари миқдорида хорижий кредитлар ўзлаштирилди.

2015-2024 © Payariq tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM