Ўзбекистон “Миллий тикланиш” Демократик партияси ҳақида

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” Демократик партияси ҳақида

2008 йил 20 июн куни Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси ва Ўзбекистон "Фидокорлар" миллий демократик партиясининг бирлашиш Қурултойи бўлиб ўтиб, икки партия негизида янги Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси ташкил топди. 

Бугунги кунда партия аъзолар сони 190 мингга яқинни ташкил этади. ЎзМТДП5578 дан ортиқ бошланғич партияташкилотларига эга.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг асосий мақсад-вазифаси миллий анъаналарни ва қадриятларни сақлашдан иборат. Партия ҳуқуқий демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамиятини барпо этиш, фан-техника тараққиётини ва Ўзбекистоннинг глобаллашиб бораётган жаҳонда муносиб ўрин эгаллашини таъминлашни ёқлайди. У биз фахрланадиган миллий анъаналар ва қадриятларимизни сақлаб қолиш тарафдорлари бўлган инсонлар манфаатларини ҳимоя қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. Бундай шахслар – партиянинг асосий ижтимоий қатламидир. Партия мустақиллик йилларида бошланган миллий қадриятларни тиклаш, ўзликни англаш, миллий ғояларни шакллантириш ва миллий мустақиллик мафкурасини мустаҳкамлаш, халқнинг маънавий ҳаётида диний анъаналарни тиклаш каби хайрли ишларни изчил, босқичма-босқич ва тизимли равишда давом эттириш тарафдоридир. Ушбу ишни сифат жиҳатдан янги даражага кўтариш, унинг самарадорлигини ошириш зарур.

“Мақсадимиз – Ўзбекистон фуқароси онгида ўз мамлакатининг тарихий ўтмиши, бугунги куни ва келажаги учун фахрланиш туйғусини тарбиялаш ва мустаҳкамлаш!” – янгиланган Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг асосий сиёсий шиори ҳисобланади.

Давлатнинг янги халқаро шароитларда ва геосиёсий воқеликда миллий манфаатларни рўёбга чиқариш ва ҳимоя қилиш юзасидан амалий қадамларининг тактик ва стратегик мақсадлари ва вазифалари замирида миллий тикланиш ва ривожланишнинг умумий мафкураси ва кенг қамровли дастури мавжудлиги – бизнинг муқаддас орзумиз ва стратегиямиз бўлган - юрт тинчлигиВатан тараққиётихалқ фаровонлиги – умуммиллий ғояси атрофида жамиятимизни бирлаштиришга асосланган йўлини Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси (ЎзМТДП) қўллаб-қувватлайди.

Партиянинг олий раҳбар органи Партия Қурултойи бўлиб, у камида беш йилда бир марта чақирилади.

Партиянинг матбуот нашри - "Миллий тикланиш" ижтимоий-сиёсий газетаси.

ЎзДПМТ расмий веб-сайти ва электрон почтаси: www.mt.uz, info@mt.uz.

2015-2024 © Payariq tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM