Эълонлар

Пайариқ шаҳри Пайариқ 50 йиллиги кўчаси 23 уйда жойлашган, "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиалига қарашли марказий АТС биносининг 2-3-қаватларида вақтинчалик фойдаланишда бўлмаган 1380,0 кв. метр жойни алоқа хавфсизлик талабларидан келиб чиққан ҳолда ижарага берилади.

Ушбу масала бўйича Пайариқ туман ҳокимлигига ҳамда "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали маъмуриятига мурожаат қилишингиз мумкин.

 

Оилавий меҳмонхона ташкил қилиш истаги бўлган фуқаролар диққатига!

Туризм соҳасида ўз бизнесингизни бошланг!
Туристлар учун
оилавий меҳмон уйи очиш жуда осон!

Оилавий меҳмон уйи бу ўз хусусий
уй-жойингизда оилангиз билан бирга яшаган ҳолда 10 нафаргача туристларни жойлаштириш имконияти.
Оилавий меҳмон уйларини жиҳозлаш ва улар томонидан қўшимча хизмат турларини кўрсатиш мақсадида имтиёзли кредит олинг:

  ЭКОИҲнинг 300 баравари 55 миллион сўмгача;

  5 йил муддатгача;

  имтиёзли давр – 2 йилгача.

Қайта молиялаштириш ставкасининг 1,5 бараваригача (24 фоизгача) бўлган кредит фоизларини ярми Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси қошидаги жамғарма маблағлари ҳисобидан қопланади.
Қизиқтирган масалалар бўйича туман ҳокимлигига муржаат этинг +99866 425-20-54.

 

2015-2024 © Payariq tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM