Республика ишчи гуруҳи Гўзал маҳалласидаги аҳоли томорқаларини ўрганди.

Ахоли томоркаси буйича Республика ишчи гуруҳи раҳбари Боходир Юсупов рахбарлигида тумандаги Гузал МФЙ ҳудудидаги аҳоли хусусан Камолов Нурмат, Жураев Алишер ва Химматов Амриддинлар хонодонларига ташриф буюришди. Ўрганиш жараёнида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Ҳамрақулов, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Ф.Хидиров ҳамда Гўзал маҳалла фуқаролар йиғини раиси Н.Очиловалар ҳудудда аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлиги билан танишди. Шунингдек томорқа эгаларига тегишли тавсиялар берилди.

2015-2024 © Payariq tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM