Хотин-қизлар қўмитасининг бошқарув йиғилиши бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 15 май куни Пайариқ тумани хотин-қизлар қўмитасининг бошқарув йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда "Қизил ярим ой"  жамияти вилоят  бошқармаси раиси Арипова Мунира Шерматовна, бошқарув кенгаш аъзолари,  туман ФҲДЁ бўлими мудиралари, хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-аҳлоқий қадриятларни  янада мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар,  оила маркази,  тумандаги хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилот аъзолари иштирок этишди. Йиғилишда 1-чоракда амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, самарали фаолият олиб борган мутахассислар туман Хотин-қизлар қўмитаси фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

2015-2024 © Payariq tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM