"Халқаро кизлар куни" тадбири бўлиб ўтди

2012 йилдан буён ҳар йили 11 октябь юртимизда "Халқаро қизлар куни" нишонланиб келинмоқда. Қизларимиз билан боғлиқ ҳар қандай байрам кунларида, ҳар қайси оила, ҳар қайси хонадонда қадрли опа-сингилларимизни эъзозлаш, энг гўзал ва олийжаноб таърифларни келтиришга интиламиз.
Шу муносабат билан, кеча тумандаги 79-мактабда ЁИ етакчиси ва мактаб сардорлари билан биргаликда "Сиз доимо эътиборимиздасиз" шиори остида тадбир уюштирилди ҳамда байрам муносабати билан, мактаб қизлари ва синфларда сардорлик вазифасида фаолият юритаётган қизларни байрам билан табриклаб, уларга эсдалик совғалари топширилди.

2015-2024 © Payariq tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM