Инсон қадри - улуғдир!

Бугун туман марказидаги "Ягона" базмгоҳида "3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни" муносабати билан тадбир уюштирилди ва имконияти чекланган инсонлар учун байрам дастурхони ёзилди.

Тадбирда туман ҳокими Д. Мусинов, ҳоким ўринбосарлари, туман "Нуроний" жамғармаси, Халқ қабулхонаси, Маънавият бўлими, Тиббиёт бирлашмаси, Ёшлар иттифоқи, Маданият бўлими, Маҳалла жамғармаси ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Ушбу тадбирда туман ҳокими Д. Мусинов сўзга чиқиб,  ногиронлиги бор фуқаролар жамиятда тенг ҳуқуқлилиги, уларнинг манфаатлари, қадр-қимматини ҳимояловчи қонунлар ва ҳақида гапириб, Халқаро ногиронлар куни муносабати билан табриклади ва ногиронлиги бор фуқароларга туман ҳокимлиги ва ҳамкор ташкилотлар томонидан 45 та арава, 7 та эшитиш мосламаси, 4 та ҳасса ва 4 та қўлтиқтаёқ топширилди.
Тадбир давомида туман Маданият бўлими хонандалари томонидан янграган шўх куй-қўшиқлар барчага кўтаринки кайфият улашди.

 

2015-2024 © Payariq tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM