Туман ҳокими 2-жаҳон уруши қатнашчиси уйига ташриф буюрди

Ўзбекистонимиз Мустақил бўлганига ҳам 28 йилдан ошди. Мустақилликгача бўлган даврни, айниқса, 2-жаҳон уруши йиллари ўзбекнинг қанчадан-қанча мард ўғлонлари мана шу юрт учун қурбон бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 28 йиллиги ва  14 январь - Ватан ҳимоячилари куни муносабати туман ҳокими Д.Мусинов, ҳоким ўринбосари Ф.Омонов, вилоят "Маҳалла" жамғармаси кексалар ва фахрийлар бўйича ўринбосари Э.Зубайдуллаев,  туман "Маҳалла" жамғармаси раиси Ф.Хидиров, туман Мудофаа ишлари бўлими раҳбари Б.Туевлар Зарафшон маҳалласида истиқомат қилувчи, 2-жаҳон уруши қатнашчиси М.Сиддиқовнинг хонадонида бўлиб, ҳолидан хабар олишди. 98 ёшни қаршилаётган отахон тинчлик замонлар келганлиги, юртимиз мустақил бўлиб, Президентимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар, нуронийларга, хусусан, уруш фахрийларига қаратилган эътибор, ўсиб келаётган ёш авлодга берилаётган имкониятлар ҳақида тўлқинланиб гапирди. Суҳбат сўнгида отахон Ватанимиз тинчлиги, Президентимиз томонидан илгари сурилаётган сиёсат ҳамда туман ҳокимлиги мутасаддиларининг туманимиз равнақи йўлида амалга ошираётган ишларига омадлар тилаб, ҳақларида дуо қилди.

2015-2024 © Payariq tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM