Events

Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишлаб Кўпкари ташкил қилинди.

Пайариқ туманининг Ингичка қишлоғида туман ҳокимлиги ташаббуси билан "Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни" муносабати билан Кўпкари ташкил қилинди.

 

 

Image_tadbir: 

Пайариқ туманида Мустақиллигимизнинг 27 йиллиги байрами кенг нишонланди.

Пайариқ шаҳридаги "Ёшлар" истироҳат боғидаги Амфитеатрда Мустақиллигимизнинг 27 йиллиги муносабати билан концерт дастури бўлиб ўтди. Концертда Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитова ҳамда бир қатор санъаткорлар ўз мусиқий дастурлари билан иштирок этишди.

КИТОБ БАЙРАМИ

Вилоят ҳокимининг 2018 йил 21 майдаги “Китоб байрами”ни юқори савияда ўтказишга тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари тўғрисида”ги йиғилиш баёнига кўра туманда ишчи гуруҳи ва чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, Ёшлар боғи ва унинг атрофида ободончилик ишлари олиб борилди. “Китобхонлик маданиятини юксалтириш-буюк мақсадларимизга эришишнинг муҳим кафолатидир” шиори остида ўтказилган “Китоб байрами”да  коллеж ва мактаб ўқувчилари, аҳолининг кенг қатламлари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Image_tadbir: 

Биз жиноятчиликка қаршимиз!

“Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан Самарқанд шаҳрида уюшмаган ёшлар, таълим муассасаларида таҳсил олаётган 16-30 ёшгача йигит-қизлар ва 30 ёшдан катта бўлган фахрий спортчилар ўртасида “Ёшлар марафони” ўтказилди.

Image_tadbir: 

ОТАМ, ОНАМ ВА МЕН – СПОРТЧИ ОИЛА

Самарқанд шаҳрида шу номдаги мусобақанинг вилоят босқичи бўлиб ўтди

Унда бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил турнирнинг туман, шаҳар босқичида ғолибликни қўлга киритган 16 оилавий жамоа вакиллари тўсиқлар оша югуриш, чаққонлик ва мерганлик, арқон тортиш, моҳир ҳужумчи каби шартлар бўйича беллашди. 

Тайлоқ туманидаги “Равот” маҳалласидан Назаровлар оиласи ҳамма шартларни аъло даражада бажариб, барча рақибларидан кучли эканлигини намойиш этди.

Image_tadbir: 
2015-2019 © Payariq tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM