Замонавий тикув фабрикаси ишга тушурилди

Юртимизда пандемия даври бўлишига қарамай, қишлоқ хўжалиги соҳасида, касаначилик ва бошқа бир қанча соҳаларда ҳам ишсиз аҳолини бандлигини таъминлаш йўлида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Пайариқ тумани Фидокор маҳалласи ҳудудида қурилган “Самарқанд барака чеварлари” МЧЖга қарашли тикув-трикотаж мажмуасида қурилиш ишлари тўлиқ тамомланиб, кечадан карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда ўз фаолиятини бошлади. Очилиш маросимида туман ҳокими Д.Мусинов, сектор раҳбарлари, тегишли мутасаддилар иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон ҳудудларида тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида, аввало, аҳоли зич яшайдиган, меҳнат ресурслари кўп ҳудудлар танлаб олиниб, узоқ қишлоқ аёлларининг бандлигини таъминлашга эришилмоқда.

 

Янги фабрикада 150 иш ўрнига эга бўлиб, ҳозирда  81 нафар тикувчилик касбига малакасиз хотин-қизлар туман бандликка кўмаклашиш ва туман маҳалла ва оилан қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамкорлигида Пайариқ туман маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида юқорида келтирилган тикувчилик бўйича ўқитилди ва янги цехда иш бошлади.

Лойиҳа эгалари ҳориждан келаётган маҳсулотларга рақобатбардош трикотаж кийимларини тайёрлашни мақсад қилган ҳолда, тикув цехларини энг замонавий ускуналар билан жиҳозладилар.

 

 

2015-2024 © Хокимият Пайарыкского района. Разработан в: SAKTRM