Аҳолига бирламчи тиббий санитария хизмат кўрсатиш бўйича йиғилиш ўтказилди

Бугун Пайариқ туман ҳокимлигида вилоят ҳокими ўринбосари Х.Очилов, туман ҳокими Д.Мусинов бошчилигида йиғилиш ўтказилди.

Туман ҳокими ўринбосарлари, туман прокуратураси, ИИБ, туман СЭО маркази, тиббиёт бирлашмаси шифокорлари, ҳудудлардаги ҚВП мудирлари иштирок этан ушбу йиғилишда аҳолига бирламчи тиббий санитария хизмат кўрсатиш, COVID-19 касаллиги аниқланган беморларга дори-дармон жамланмалари ўз вақтида берилиши ва беморлар ўз вақтида шифохонага юборилиши йўналиши бўйича ўрганиш натижалари муҳокама қилиниб, амалга оширилаётган ижобий ишлар билан биргаликда, ўз ишига совуққонлик билан ёндашаётган айрим тиббиёт ходимларининг масъулиятсизлиги туфайли бир қатор жиддий камчиликлар аниқланганлиги айтилиб, масъулларга тегишли тартибда қонуний чоралар кўрилиши ва келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифалар белиланди.

2015-2024 © Хокимият Пайарыкского района. Разработан в: SAKTRM