Саломатлик учун беш минг қадам

Бугун Пайариқ туман ҳокимлиги, туман тиббиёт бирлашмаси, жисмоний тарбия ва спорт бўлими ва ва туман ИИБ ЙҲХБ ташаббуси билан аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ҳамда оммавий спортга жалб этиш мақсадида мутасадди раҳбарлар ва аҳоли иштирокида "Саломатлик учун 5 минг қадам" шиори остида пиёда юриш марафони ўтказилди.

Мазкур марафон бадантарбия машғулотлари билан бошланиб, Пайариқ шаҳри марказий - "Пайариқ 50 йиллиги", "Чўлпон", "Бўстон" ва "Увайсий" кўчалари бўйлаб давом эттирилди.

Мунтазам равишда пиёда юриш юрак-қон томир касалликлари хавфини олдини олади ва танадаги ортиқча калорияни йўқотишда ёрдам беради.

Шундай экан, ҳаётингизнинг бирламчи муҳим омили бўлган соғлигингизга вақтида эътибор қаратиб, кунингизнинг маълум бир вақтини оилангиз ёки дўстларингиз билан пиёда юриш билан ўтказинг!

2015-2024 © Хокимият Пайарыкского района. Разработан в: SAKTRM