Пайариқ туман Халқ қабулхонаси 2020 йил сарҳисоби: муаммолар ва ечимлар

 Ўзбекситон Республикаси Президентининг Пайариқ туманидаги Халқ қабулхонасига 2020 йил 31 декабр кунига қадар жами 822 та мурожаат келиб тушган.

Мазкур 822 та мурожаатларнинг 777 таси ёзма мурожаатлар, 45 таси оғзаки мурожаат.

Келиб тушган мурожаатларнинг 631 таси ҳудуддаги ташкилотларга ва 146 таси тегишлилиги бўйича юқори ташкилотга кўриб чиқишлик учун юборилган.

2020 йил 31 декабр кунига қадар жами 822 та мурожаатлар виртуал қабулхонага киритилган.

Халқ қабулхонасига келиб тушган жами мурожаатлар таснифланганда қуйидагилар маълум бўлди, яъни мазкур мурожаатларнинг 3 таси суд масалаларига оид, 26 таси ички ишлар фаолиятиги оид, 18 таси прокуратура фаолиятиги оид, 85 таси алимент масалаларига оид, 12 таси суд  ижросига оид, 20 таси соғлиқни сақлашга оид, 87 таси пенсия тайинлаш ва нафақа пулларини олишга оид, 5 таси мактаб таълимига оид, 31 таси уй-жой билан  таъминлаш ёки ер ажратиш масаласига оид, 115 таси иш билан таъминлаш масаласи юзасидан, 2 таси олий таълим масалаларига оид, 9 таси кредит олиш, 1 таси банк-молия масалаларига оид, 212 таси газ, электр ва сув таъминотига оид, 11 таси коммунал тўловларни ҳисоблашга оид, 38 таси йўл-қурилиш билан боғлиқ, 3 таси солиқ тўловлари оид, 1 таси транспорт масалаларига оид, 5 таси қурилиш соҳасига оид, 34 таси моддий ёрдам олишга оид, 104 таси бошқа масалаларга оид бўлган.

Ушбу мурожаатларнинг 588 таси  қаноатлантирилган, 192 тасига тушунтириш берилган, қолдиқда қолиб келаётган 33 та ариза ва шикоятлар юзасидан ташкилотлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.  

2020 йил 30 декабр кунига қадар Пайариқ тумани Халқ қабулхонаси томонидан 12 маротаба телевиденияда, 38 маротаба газетада чиқиш қилинган.

Мурожаатлар билан ишлашда камчиликларга йўл қўйган шаҳсларни жавобгарликка тортиш бўйича Халқ қабулхонаси томонидан берилган тақдимномалар сони 13 тани ташкил этган бўлиб, киритилган тақдимнолар натижаси бўйича 24 нафар ходимлар жавобгарликка тортилган бўлиб, шундан 14 нафар ходимлар огоҳлантирилган, 4 нафар ходимга хайфсан берилди ва 6 нафар ходимларга жарима қўлланилган.

2. Сектор раҳбарлари билан ўтказилган Сайёр, оммавий қабуллар ва ёшлар билан учрашувлар тўғрисида маълумот.

2020 йил 1 январдан – 31 декабрга қадар тумандаги 4 та сектор раҳбарлари билан хамкорликда 93 маротаба фуқаролар билан оммавий сайёр қабуллар ўтказилган, бу ўтказилган қабулларда 490 та масалада мурожаатлар келиб тушган бўлиб, келиб тушган мурожаатлардан 186 таси қаноатлантирилган, 307 тасига асосли тушунтириш берилган 32 та мурожаат ўрганиш жараёнида.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2019 йил 27 декабрь куни ёшларга оид давлат сиёсати сохасида амалга ошириладиган ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар сектор раҳбарларига етказилиб, ёшлар билан учрашувлар режа-жадваллари ишлаб чиқилган.

Пайариқ туманида 2020 йил 31 декабр кунига қадар 4 та сектор раҳбарлари иштирокида 68 маротаба ёшлар билан оммавий сайёр қабул ва 1 маротаба учрашувлар ўтказилган, уларда 4053 та ёшлар қатнашиб бу ўтказилган қабулларда 147 нафар ёшлар иттифоқи етакчилари иштирок этган, қабулларда жами 400 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб шулардан 249 та мурожаатга тушунтириш берилган, 151 таси ижобий ҳал этилган.

Ёшлар бандлигини таъминлаш, аҳолини камбағалликдан чиқариш, пандемия даврида аҳолига “Саховат ва кўмак” ҳаракати доирасида кўрсатилаётган ёрдамларни мониторинг қилиш борасида амалга оширилаётган ишларни муҳокамаси.

Туманда  ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича “Манзилли режа”  ишлаб чиқилган. “Манзилли режа”га асосан 1946 нафар ёшлардан 1943 нафарини махаллалар ижтимоий шароитидан келиб чиқиб 2020 йилда турли сохалар бўйича яъни, тадбиркорлик, қишлоқ хўжалиги, меҳнат ярмаркалари, жамоат ишлари ҳамда Давлат дастури диорасида ажратиладиган кредит маблағлари асосида ва бошқа йўналишлар бўйича бандлигини таъминлаш  режалаштирилди.

         Мазкур “Манзилли режа” га асосан 2020 йилнинг IV-чорак якунида 2153(110,6%) нафар ёшлар бандлигини таъминлашга эришилди. Жумладан:

1-сектор ҳудудида 753 нафар ёшлар бандлиги;

2-сектор ҳудудида 503 нафар ёшлар бандлиги;

3-сектор ҳудудида 448 нафар ёшлар бандлиги;

4-сектор ҳудудида 449 нафар ёшлар бандлиги таъминланган.

Соҳалар кесимида; Қурилиш соҳасида 134 нафар Тадбиркорлик йўналишида 316 нафар Қишлоқ хўжалиги сохасида 1041 нафар Жамоат ишларига жалб қилинган ёшлар 341 нафар Касбга қайта ўқитиш орқали иш билан таьминланган ёшлар 56 нафар бошқа соҳа йўналишларида 265 нафар  ҳамда вазирлик, уюшма,агентликка ишга жойлашган ёшлар сони 356 нафарни ташкил этилган.

Пайариқ туманида 1 январдан 25 декабр кунига қадар 4 та сектор раҳбарлари иштирокида 67 маротаба ёшлар билан оммавий сайёр қабул ва 1 маротаба учрашувлар ўтказилган, уларда 4003 та ёшлар қатнашиб бу ўтказилган қабулларда 145 нафар ёшлар иттифоқи етакчилари иштирок этган, қабулларда жами 383 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб шулардан 203 та мурожаатга тушунтириш берилган, 148 таси ижобий хал этилган, 32та мурожаат ўрганиш жараёнида қолган.

Пайариқ туманида қамбағал оилаларни қамбағалликдан чиқариш борасида бир қатор амалий ишлар бажарилмоқда.

Жумладан, Пайариқ туман ҳокимлиги, ҳамда Халқ қабулхонаси билан биргаликда туман худудидаги “Шўртепа” маҳалласида  муқаддам қишлоқ хўжалиги фаолиятида фойдаланилиб келинган, бироқ, кейинчалик моддий қийинчилик, сувсизлик ва бошқа сабабларга кўра қишлоқ хўжалиги оборотидан чиқарилган, бўш турган ва фойдаланилмаётган ерларни қайта оборотга киритиш орқали 286 гектар ер узумчилик учун ажратилиб берилди.

Бунда, биринчи  навбатда  тумандаги қамбағал оилаларни қамбағалликдан чиқариш ва ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида ушбу ерга токлар экилиб, хозирда 570 нафар фуқароларга 0,50 сотихдан ер ажратилиб бандлиги таъминланди. ер эгалари томонидан қатор ораларига полиз экинларини экиб парваришланмоқда.

       Туманда оилаларни камбағалликдан чиқариш юзасидан туманда ташкил этилган 4 та сектор раҳбарлари хамда Халқ қабулхонаси томонидан туманда яшовчи 4 нафар қамбағал оилага қора мол, 46 нафар қамбағал оилага иссиқхона қуриб берилган хамда 4501 нафар ишсиз фуқоролар бандлиги таьминланди.

Туманда 13 та  кооперациялар фаолияти ташкил этилган бўлиб, бунда тумандаги 716 нафар кам таъминланган фуқароларга 0,30 сотихдан ер ажратилиб фуқаролар аъзо сифатида бириктирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Пайариқ туманидаги Халқ қабулхонаси ва 4 тасектор раҳбарилари томонидан пандемия даврида амалга оширилган ишлари юзасидан

Ҳуқумат Қарор ва Фармоишлари асосида туманидаги кам таьминланган оилаларга моддий кўринишидаги пул маблағлари ҳам ажратилди. Булардан:

  • Қурбон ҳайити арафасида 890 та оилага 890.0млн. сўмлик;
  • ПФ-6038-сонли Фармонга асосан 2705 та оилага 2,8млрд. сўмлик;
  • ПҚ-4895-сонли Қарорга асосан 6572 нафар 16 ёшгача бўлган болаларга 3,28 млрд. сўмлик;

“Саҳоват ва кўмак” доирасида 1 млрд 795 млн сўмлик ёрдамлар ажратилди.

Пайариқ тумани кўрсатилган ёрдамлардан сўнг ҳозирги кунда “Темир дафтарда” қолган оилалар сони 1225 оила аьзолари сони 5596 меҳнатга лаёқатли ишсизлар сони 1394 нафарни ташкил этмоқда.

1-сектор  292 оила аьзолари сони 1292 меҳнатга лаёқатли ишсизлар сони 336 нафарни ташкил этмоқда;

2-сектор  250 оила аьзолари сони 1118 меҳнатга лаёқатли ишсизлар сони 309 нафарни ташкил этмоқда;

3-сектор  406 оила аьзолари сони 1814 меҳнатга лаёқатли ишсизлар сони 484 нафарни ташкил этмоқда;

4-сектор 277 оила аьзолари сони 1372 меҳнатга лаёқатли ишсизлар сони 265 нафарни ташкил этмоқда;

Пайариқ тумани Халқ қабулхонаси томонидан тумандаги 145 нафар эъхтиёжманд, кам таъминланган, ногиронлиги бўлган оилаларнинг холидан хабар олиниб, тумандаги тадбиркорлар ўзлари хомийлик қилиш истагини билдирган ҳомийларларни жалб қилган холда 145 нафар оилаларга 12 турдаги жами 29 000 000 (йигирма тўққиз миллион) сўм озиқ-овқат маҳсулотлари шахсий гигиена асосида етказиб берилди. Бундан ташқари хомийларларни жалб қилган холда 3 бош қўчқор сўйилиб, жами 70 кг (уч миллион беш юз минг) сўмлик гўшт маҳсулотлари Пайариқ тумани Халқ қабулхонаси томонидан тумандаги эъхтиёжманд, кам таъминланган, ногиронлиги бўлган фуқароларга шахсий гигиена асосида етказиб берилди.

5. Пайариқ туманида аҳоли муаммоларини хамда ижтимоий объектларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси томонидан  2020 йил 31 август куни 2020-2021 йилларда куз-қиш мавсумига тайёргарликни ўрганиш, аҳоли долзарб муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш юзасидан берилган топшириқ ижросини таъминлаш юзасидан аҳоли муаммоларини ва мавжуд ижтимоий соҳа объектларида куз-қиш мавсумини ўтказиб олиш ишлари доимий ўрганиб борилмоқда.

Хусусан, муассасаларда куз-қиш мавсумини ўтказиб олиш учун иситиш тизимларини қайта созлаш, ажратиладиган кўмирларни ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ омборларга жойлаш, иситиш қозонхоналарини тўлиқ куч билан ишлашини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Пайариқ туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича кўп қаватли уйлар, ижтимоий соҳа ва бошқа объектда ишчи гуруҳлар томонидан 263 та объектларда ўрганиш ўтказилди. Шундан 71 объектларда муаммолар борлиги  аниқланди, аниқланган муаммолардан 70 таси ҳал этилди.

Аҳоли муаммоларини ўргани бўйича 1920 та хонадонлар ўрганилди, Шундан 195 та  муаммолар  аниқланди, аниқланган муаммолардан 172 таси ҳал этилди. Куз-қиш мавсумига таёргарликни телевиденияда ёртиб бориш борасида жами 6 маротоба лавҳалар телеканаллар орқали эфирга узатилди.

 

Қ.Худойқулов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Пайариқ туманидаги  Халқ  қабулхонаси мудури

 

 

2015-2024 © Хокимият Пайарыкского района. Разработан в: SAKTRM