Пайариқдаги 10 та мактабда иккита хорижий тил ўқитиш ва касб-ҳунарга ўргатиш жорий этилади

Юртбошимиз Самарқанд вилоятига ташрифи давомида Оқдарё туманидаги 32-умумтаълим мактабида ўқувчи-ёшларни "Ҳаёт мактаби"га тайёрлаш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш бўйича яратилган шарт-шароитлар билан танишган эди.

Бугун туман ҳокими Исроил Жабборов ушбу ташаббусни Пайариқда ҳам кенг жорий этиш мақсадида туманидаги 68 ва 102-умумтаълим мактабларида бўлди. 
Туман ҳокими мазкур мактабларда "Ҳаёт мактаби"га тайёрлаш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишиб, масъулларга белгиланган ишларни жадаллаштириш зарурлигини билдирди. 

Маълумот учун, келгусида навбати билан тумандаги 3, 15, 19, 20, 35, 62, 68, 71, 84 ва 102-умумтаълим мактабларида иккита хорижий тил ўқитиш ва касб-ҳунарга ўргатиш жорий этилиши режалаштирилган.

2015-2023 © Хокимият Пайарыкского района. Разработан в: SAKTRM