"Гимнастрада" Республика оммавий спорт фестивалининг туман босқичи бўлиб ўтди

Мактабгача таълим вазирлиги ташкил топганлигининг 2 йиллиги муносабати билан бугун туман Маданият марказида “Сиз билан биргаликда ўсаяпмиз ва ривожланаяпмиз” шиори остида Мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари ўртасида “Гимнастрада” Республика оммавий  спорт фестивалининг туман босқичи ўтказилди.
Унда тумандаги МТТ тарбияланувчилари ўзларининг чиқишлари билан иштирок этдилар. Тадбирни туман ҳокимининг Хотин-қизлар бўйича ўринбосари Д.Мамасолиева очиб берди ҳамда ҳакамлар ҳайъати  аъзолари ҳар бир МТТ тарбияланувчиларининг чиқишларини баҳолаб боришди. Қизиқарли ва таассуротларга бой ўтган тадбирда 1-ўринни 20-МТТ, 2-ўринни 38-МТТ ва 3-ўринни “Манзурабону” Давлат хусусий шерикчилиги асосида фаолият юритаётган боғча тарбияланувчилари қўлга киритди ва туман ҳокимлиги Жисмоний тарбия ва спорт бўлимининг дипломи ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

2015-2024 © Хокимият Пайарыкского района. Разработан в: SAKTRM