Навбаҳор маҳалласида қўшалоқ байрам

Туманимизда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда 14 январь - "Ватан ҳимоячилари куни" кенг нишонланмоқда.

Ўз навбатида Навбаҳор маҳалласининг марказида 100 ўринга мўлжалланган замонавий, барча шароитларга эга янгидан қад кўтарган мактабгача таълим ташкилотининг очилиши маҳалла аҳли учун қўшалоқ байрамга улашиб кетди. 
Очилиш маросимида туман ҳокими Д. Мусинов иштирок этиб, барча йиғилганларни, хусусан, боғча қурилишида ташаббус кўрсатган соҳа вакилларини ушбу қўшалоқ байрам билан табриклади. 
Қишлоқ фуқаролари эса фарзандлари учун яратилаётган имкониятлар, қулайликлардан мамнун эканлигини билдирдилар.

2015-2024 © Хокимият Пайарыкского района. Разработан в: SAKTRM