Events

Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида ҳам “Президент арчаси” тантаналари ўтказилди

Самарқанд шаҳридаги байрам тадбирига вилоятдаги Меҳрибонлик уйлари, SOS – болалар маҳалласи тарбияланувчилари, Ватанимиз тинчлиги ва сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлашда хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимларининг фарзандлари, ота-она қаровисиз қолган болалар таклиф этилди. 

Тадбирда мамлакатимизда ёш авлоднинг ҳар томонлама соғлом ва баркамол улғайиши, замонавий таълим-тарбия олиши учун барча шароит ва имкониятлар яратилгани таъкидланди. 

Image_tadbir: 

БОЛАЖОНЛАРГА ЗАВҚ УЛАШИЛДИ

Самарқанд шаҳридаги «Баҳор» масъулияти чекланган жамияти ҳовлисидаги катта арча атрофида хизмат чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари учун «Янги йил арчаси» байрам томошалари ташкил этилди. 

Вилоят ҳокимлиги ҳамда ҳокимлик ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияси ташаббуси билан уюштирилган тадбирда шаҳар ва туманлардан таклиф этилган 400 нафардан ортиқ болажонларга ҳомийлар томонидан кийим-кечак ва Янги йил совғалари топширилди.

Image_tadbir: 

КЕЛАЖАГИМИЗ АСОСИ, БАРҚАРОРЛИГИМИЗ КАФОЛАТИ

Каттақўрғон шаҳридаги драма театрида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллиги муносабати билан тантанали йиғилиш ўтказилди.

Унда вилоят фаоллари, ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий соҳалар илғорлари, нуронийлар ва ёшлар иштирок этди. 

Йиғилишни Каттақўрғон шаҳар ҳокими Б.Саъдуллаев очди.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси янгради.

Вилоят ҳокими З.Мирзаев тадбир иштирокчиларини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллиги билан табриклади.

Image_tadbir: 

Тиббий маданият – жамият келажагининг мустаҳкам пойдевори

2018 йилнинг 22 феврал куни тумандаги Шопулот маҳалла фуқаролар йиғини ва 29-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида “Оилаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, маҳалла аҳолиси ва ёшлар ўртасида тиббий маданиятни ошириш” мавзусида йиғилиш ва давра суҳбати ташкил этилди.

Image_tadbir: 

Тинчлик ва осойишталик - олий неъмат

Халқаро терроризм ва диний экстремизмга қарши жанговар ҳаракатларда қатнашган ҳарбий қисмларни Афғонистон ҳудудидан олиб чиқилганлигининг 29 йиллиги муносабати билан туман ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими, “Нуроний” жамғармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, Байналминал Жангчилар уюшмаси Тойлоқ туман бўлими билан ҳамкорликда бир қатор тадбирлар амалга оширилди

Image_tadbir: 
2015-2024 © Хокимият Пайарыкского района. Разработан в: SAKTRM