Мурожаатлар ўз ечимини топмоқда

Жорий йилнинг феврал ойидаги Пайариқ тумани "Тўполос" маҳалласида ўтказилган туман ИИБ бошлиғи 3-сектор раҳбарининг оммавий сайёр қабулда

аҳолини қийнаб келаётган 30 йилдан ошиқ вақт давомида асфалт қилинмасдан таьмирталаб аҳволга келиб қолинган йўлни таьмирлаш маҳалла фуқаролари томонидан мурожаат бўлган эди. Ушбу мурожаат тегишли тартибда ўрганилиб, бугунги кунда Пайариқ туман йўллардан фойданланиш унитар корхонаси балансидаги 4к 504 "Деварак қ-Кўктепа қ-Оққўрғон қ" автомобил йўлининг 9-11 км оралиғида жорий таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган. Ҳозирда 500 метр асфальт қоплама ётқизиш ишлари бажарилган бўлиб, яна 1,5 км қисмида ҳам жорий ишлар амалга оширилади. Шу ўринда маҳалла оқсоқоллари мурожаатлари ечим топаётганлигидан мутасадди раҳбарларга ўз миннатдорчилигини билдиришди.

2015-2020 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM