Карантин қоидаларига қатъий амал қилайлик!

Ҳурматли тумандошлар, хабарингиз бор коронавирус пандемияси тарқалиши бўйича туманимиз "қизил ҳудуд" тоифасида турибди. Туман ички ишлар бўлими, ИИБ ЙҲХБ туман бўлими, санитария-эпидимология назорати Давлат инспекцияси вилоят бошқармаси Пайариқ туман бўлими ва бир қанча мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида туманда коронавирус падемияси кириб келиши ва тарқалишини олдини олишга қаратилган кучайтирилган рейд тадбирлари давом этмоқда. Шунга қарамасдан айрим бепарво фуқароларимизни бемақсад кўчада юрганлиги, йўналишсиз такси ҳайдовчилари ҳалигача карантин қоидаларига зид равишда киракашлик қилиб, ўзининг ва бошқаларнинг ҳаётига хавф остига қўйаётганлигини кўриш мумкин.

Азиз тумандошлар, сизу биздан вазиятдан келиб чиқган ҳолда карантин қоидаларига қатъий риоя қилиш, ўзингиз ва оила аъзоларингиз учун уйда қолишингиз талаб этилади. Оммавий ахборот воситалари орқали ҳар кун, ҳар соат, ҳар дақиқа кўчага бемақсад чиқмаслигимиз, карантин қоидаларига риоя этишимиз бўйича такрор ва такрор огоҳлантириш ва тарғибод роликлар намойиш этилмоқда. Ушбу кўрсатмаларга амал қилсаккина, тез кунларда барчамиз кутган ўша "яшил ҳудуд" тоифасига кирамиз.

Уйда қолинг!

Пайариқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM