Пайариқ туманида жойлашган қабристонларнинг бугунги кундаги аҳволи, ободонлаштириш ишлари қай даражада?

Бугунги кунда Пайариқ туман ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармаси балансига туманда 129 та қабристон олинган бўлиб, шундан 105 та қабристон қоравул штат бирлиги билан таъминланган.

Қабристон қоравуллари 35 нафар назоратчига бириктириб берилган. 24 та қабристон қоравул штат бирлиги билан таъминланмаган бўлсада, ушбу қабристонлар жамоатчи қоравуллар орқали назорат қилиниб келинмоқда.

Мазкур қабристонларнинг 7600 метр қисми блок ғишт билан, 16 метр қисми пишиқ ғишт, 900 метр қисми бетон плита билан, 37840 метр қисми темир панжара билан, 23542 метр қисми сим тўсиқ билан, 204 метр қисми бошқа тош ва пахса девор билан ўралган. 14430 метр қисми ўралмаган. Қабристонларнинг 6 таси очиқ ҳолатда, ўралмаган.

         2019 йилга мўлжалланган Давлат дастурига асосан Ободонлаштириш бошқармаси томонидан тумандаги 10 та маҳаллада, яъни Жувозхона маҳалла фуқаролар йиғини худудидаги Чинобод қабристонида 66 метр, Бошқўрғон маҳалла фуқаролар йиғини худудидаги Мухаммади қабристонида 66 метр, Хоса маҳалла фуқаролар йиғини худудидаги Зарбулоқ қабристонида 66 метр, Кўпаки маҳалла фуқаролар йиғини худудидаги Муллатохир қабристонида 66 метр, Эмалач маҳалла фуқаролар йиғини худудидаги Қорабайир қабристонида 66 метр, Ғаллакор маҳалла фуқаролар йиғини худудидаги Йўғонтаёқ қабристонида 66 метр, Бахор маҳалла фуқаролар йиғини худудидаги Аманкана бобо қабристонида 66 метр, Олмазор маҳалла фуқаролар йиғини худудидаги Мирхошим қабристонида 66 метр, Бобур маҳалла фуқаролар йиғини худудидаги Бешхўжа-Сарияк қабристонида 66 метр панел девор қуриш ишлари амалга оширилди.

         Бундан ташқари ҳомийлар ва маҳаллий аҳолининг кўмаги билан Томойрот маҳалла фуқаролар йиғини худудида жойлашган Жиянбек қабристонида 160 метр, Навруз маҳалла фуқаролар йиғини худудида жойлашган Қўтирбулоқ қабристонида 105 метр, Янгиобод маҳалла фуқаролар йиғини худудида жойлашган Сариқтепа қабристонида 50 метр бетон йўлакчалар, Каттасайдов маҳалла фуқаролар йиғини худудида жойлашган Сохиб ота, Кўктепа маҳалла фуқаролар йиғини худудида жойлашган Бешхўжа, Халқобод маҳалла фуқаролар йиғини худудида жойлашган Эшимоқсоқ қабристонларида диний маросимларга мўлжалланган айвонлар қуриб фойдаланишга топширилди.

Шунингдек, 2020 йилнинг 1-чорагида Фаравон МФЙ худуди жойлашган "Каталас-1" қабристонида 20 метр бетон йўлакча, тахоратхона хамда хожатхонанинг бетон пойдеворлари, Кўлтўсин МФЙ худудида жойлашган "Боқи-Соқи-2" қабристонида  блок ғиштдан 3х4 метр ҳажмдаги хонақа, Кўлтўсин МФЙ худудида жойлашган "Кўрсафар" қабристонида  блок ғиштдан  хонақа ва айвон, Бирлашув МФЙ худудида жойлашган "Бўзқийра" қабристонларида зиёратга келувчиларга қулайлик яратиш мақсадида айвон, Алиобод МФЙ худудида жойлашган “Олимшайх” қабристони 150 метр бетон йўлакча, Томойрот МФЙ худудида жойлашган “Гулижаннат” қабристони қоравулхона ва айвон қуриш ишлари амалга оширилди.

 

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM