Пайариқ туман марказига кириш-чиқиш ва ҳаракатланиш вақтинча чекланади

Хабарингиз бор, кеча Пайариқ туман ҳудудида аҳолининг санитария-эпидемологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, "COVID-19" инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида

назорат постлари ҳақида дислокацияси (https://t.me/PAYARIQ_TUMANI_HOKIMLIGI/4382) бўйича маълумот берган эдик. Туманда COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида бугун  эпидемик вазият нохуш бўлган "Илғор",   "Янгихаёт", " Хўжа Исмоил",  "Гўзал" ва "Каттасайдов" ҳудудлари, бундан ташқари А.Навоий, “Фаровон” ва “Мустақиллик” маҳаллалари орқали туман марказига кирувчи йўллар, Челак шаҳри марказига “Бунёдкор”, “А.Яссавий”, “Тошховуз”, “М.Улуғбек”, “Ғойибота”, “Хўжаобод”, “Қумчуқ” маҳаллалари орқали олиб кирувчи барча йўллар бетон тўсиқ билан тўсилди.  Карантинга олинган маҳаллалар ҳудудидаги асосий ва ички йўлларда кириш-чиқишни кучайтирилган тартибда назоратга олинди. Зарурат бўлмаса кўчага чиқманг!

Хурматли тумандошлар оилангиз ва яқинларингиз саломатлиги ҳамда хавфсизлиги учун уйда қолинг!!!

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM