"Маданият" га маданият керакми?

Барчамизга маълумки, юртимиз бўйлаб "Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман" шиори остида "Обод маҳалла, обод кўча, обод хонадон" акцияси ўтказилмоқда. Акция доирасида Пайариқ туманининг барча маҳаллаларида ҳам ободончилик ишлари юқори суратларда давом этмоқда.

Маҳалла ҳудудлари тозаланмоқда, кўча атрофи дарахтлар оқланиб, кам таъминланган фуқароларнинг уйлари "Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман" шиорига амал қилинган ҳолда хашар йўли билан таъмирланмоқда.

Аммо ушбу акция давом этаётган бир паллада айрим маҳаллаларнинг аҳволи ачинарли даражада эканлиги, кўнгилни хира қилади.

Жорий йилнинг 10 июль куни тумандаги "Маданият" маҳалласига ташриф буюрганимизда маҳалла идорасидаги ҳолатни кўриб, "Бу ерга анчадан буён одам кирмаган бўлса керак" деган ҳаёлга бориш мумкин. Сабаби хоналарнинг бир аҳволда эканлиги, иш ҳужжатлари бир бор кўздан кечирилмаганлиги унинг жанг босиб, қават-қават бўлиб, бир бурчакда турганлигидан англаш қийин эмас. Республикамизда айни "Обод маҳалла, обод кўча, обод хонадон" тамойили асосида иш кетаётган бир пайтда "Маданият" маҳалласининг маъданияти йўқолиб қолдими ёки ишлар маҳаллада ҳаминқадар олиб бориладими? Ахир ҳар ким ободончиликни ўз уйидан бошламайдими! Бу масканга қанчадан-қанча фуқаролар ташриф буюради!

"МАДАНИЯТ" маҳалласида аҳвол шу бўлса қолган 64 та маҳаллада ҳолат қай даражада? Буни эса маҳаллалардаги аҳоли ишониб сайлаган раисларнинг ҳукмига ҳавола.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM