Халқ депутатлари Пайариқ туман Кенгашининг ўнинчи сессиясини ўтказилди

Бугун Халқ депутатлари Пайариқ туман Кенгашининг ўнинчи сессияси "ZOOM" платформаси орқали ўтказилди. Сессияни Пайариқ туман ҳокими, туман Кенгаши раиси Д.Мусинов олиб борди. Сессияда депутатлар, туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман ҳокимлиги аппарат ходимлари, туман ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди. Унда кун тартибидаги қуйидаги масалалар кўриб чиқилди.

- Туман ИИБ бошлиғининг туман ҳудудида жиноятчиликка қарши кураш, жамоат тартибини сақлаш ва карантин тадбирлари талабларига тўлиқ риоя этилишини таъминлаш ҳолати тўғрисидаги ҳисоботи;

- Туман ДСИ бошлиғининг солиқ тушумларининг ўз вақтида ундирилиши, прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши бўйича 2020 йилнинг I ярим йиллигида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи;

- Туман судларининг 2020 йил I ярим йиллик якунлари бўйича ахбороти;

- Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Н.Равшановнинг «Туманда хўжалик фаолияти самарасиз фермер хўжаликлари билан ер ижара шартномасини бекор қилиш тўғрисида»ги ҳисоботи;

- Хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган манзилли чора-тадбирлар юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгашининг Ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Ж.Ахуновнинг ҳисоботи;


- Бошқа масалалар.

2015-2020 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM