200 ўринли карантин заҳира ўринлари яратилмоқда

Коронавирус таъсиридан одамларни асраш ва тезроқ бу касалликни бартараф этиш учун Пайариқ туманида ҳам барча воситалар ишга солинмоқда.

Президентимиз ташаббуси билан соғлиқни сақлаш тизимининг моддий техник базасини мустаҳкамлаш янги ихтисослаштирилган тиббий муассасалар ва бошқа объектларни мавжуд вазиятдан келиб чиқган ҳолда зудлик билан қуриш бўйича туманда ҳам бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, туман юқумли касалликлар шифохонасига қўшимча равишда эски Пайариқ туман иқтисодиёт ва сервис коллежининг ётоқхонасида "COVID-19" касаллигига чалинган беморлар билан бирламчи мулоқотда бўлган фуқаролар учун 200 ўринли заҳира карантин зонаси ташкил этилмоқда. Бугун туман ҳокими Д.Мусинов ушбу ҳудудда бўлиб, бу ердаги амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Ташриф давомида тегишли ташкилот раҳбарларига карантинга олинган фуқаролар учун зарур бўладиган барча шароитларни яратиш, махсус воситалар билан жиҳозлаш бўйича топшириқлар берилди.