ЁШЛАР ТАРБИЯСИДА ОИЛАНИНГ ЎРНИ

 Оила - жамиятнинг таянчи. Фарзандларимиз онгида эл-у юртга, Ватанга муҳаббат туйғулари оилада, яшаб турган маҳалласида шаклланади.

Мамлакатнинг эртанги куни, тинч ва обод бўлиши энг олдин мана шу кичик жамиятда ўсиб-унаётган болаларимизга боғлиқ. Қайси оилада, қайси маҳаллада тарбия яхши йўлга қўйилар экан, ўша оила, ўша маҳалла фаровон бўлади. Фарзанд тарбиясини қачондан бошламоқ керак?, деган савол кўпчиликни ўйлантиради. Кўпчилик олимлар унга турлича жавоб бериб келганлар. Хусусан, қомусий олим Абу Али Ибн Сино "Бола тарбияси билан унинг туғилишидан аввалроқ, она қорнидан бошламоқ лозим", деб жавоб берган. Оиладаги муҳит ота-она ўз масъулиятларини ҳис қилиши билан барқарор бўлади. Боланинг одобли бўлиб улғайиши учун ота-она билан бир қаторда маҳалла-куй ҳам ибрат мактаби бўлиб хизмат килади. "Қуш уясида кўрганини килади", деб бежиз айтмаган халқимиз. Фарзанд тарбиясида ота-онанинг муомаласи муҳим ўрин тутади. Бола ота-она томонидан қўпол, дағал сўзлар эшитиб, калтак еб катта бўлса, бу унинг табиатига салбий таъсир кўрсатади. Бу эса, ўз навбатида оиладаги носоғлом муҳитда тарбияланаётган боладан "маънавий касал" инсонлар шаклланади. Улар эса жамият маънавиятига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Албатта, фарзанд тарбияси ўта мураккаб ва масъулиятлидир. Бу ҳар бир ота-онадан ўз устида мунтазам ишлашни, болалар тарбиясига оид барча маълумотлардан бохабар бўлиб боришни талаб этади. Биз фарзандларимизга шундай тарбия берайликки, улар ўз ота-боболарига, ўз тарихи, Ватани, она тилига, миллати,  динига ва анъаналарига содиқ бўлиб камол топишсин!

Маъруф  Дўстбеков,

Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси

Пайариқ туман Кенгаши раиси.

2015-2020 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM