Маҳалла раислари масъулиятини янада чуқурроқ ҳис қилишлари лозим

Жорий йилнинг 4 август куни Давлатимиз раҳбари бошчилигида ўтказилган видеоселекторда маҳаллаларда назоратни кучайтириш бўйича берилган топшириларидан келиб чиққан ҳолда, бугун вилоят ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи А.Умаров, Пайариқ туман ҳокими Д.Мусинов ва туман ҳокими ўринбосарлари Ў.Ҳамроқулов ҳамда Д.Мамасолиева, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғи ўринбосари Ж.Юсупов тумандаги 4 та сектор ҳудудида бўлиб, маҳалла раислари билан учрашди.

Учрашувда асосий масала аҳолини камбағалликдан чиқариш, уларни қўллаб-қувватлаш, шаффофликни таъминлаш, маҳалла тизимидаги ишларни тақсимлаш ва бу борада маҳалла раисининг ҳар бир ўринбосари белгиланган вазифаларни амалга оширишда сусткашликка йўл қўймаслик бўйича алоҳида таъкидлаб ўтилди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM