Навбатдаги ўқув соатида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ишлари муҳокама этилди

Бугун Пайариқ туман ҳокимлигида навбатдаги ўқув соати бўлиб ўтди. Ҳокимлиги аппарати ходимлари иштирок этган навбатдаги ўқув соатида дастлаб туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Д.Мамасолиеванинг маърузаси тингланди.

"Бугунги кунда барчамизнинг олдимиздаги асосий, долзарб масалалардан бири яъни, аҳолининг камбағал ва ишсиз қатламини иш билан таъминлаш ҳамда ўзини-ўзи банд қилиш орқали дорамадини ошириш чораларини кўришдир иборатдир" - дейди Д.Мамасолиева.

"Тумандаги 15 та маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи 1200 дан зиёд ишсиз фуқароларни банд қилиш, даромадини ошириш мақсадида Шўртепа маҳалласи Новоли қишлоғида 600 гектар янгидан боғ яратилиб, тақсимланиб, фойдаланишга топширилган. Боғ орасига экилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бугунги кунда ўз ҳосилини бермоқда.

Яна куннинг долзарб масалаларидан бири, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 июнь куни ўтказилган 01-07/1-1309-сонли йиғилишида берилган топшириқларни ижросини таъминлаш ҳамда жорий йилнинг июнь-август ойлари давомида жойларда “Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни кўшаман” шиори остида хонадонлар, кўчалар ва маҳаллаларни обод қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича туманда бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, ишлаб чиқилган ҳаракатлар режаси ва мезонларни амалиётга жорий этиш бўйича туманда туман ҳокими ўринбосарлари ҳамда 32 та ташкилот ва корхоналар раҳбарлари таркибидан Ишчи гуруҳи шакллантирилган бўлиб, ушбу раҳбарларга 2020 йил июнь – август ойларида “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонлари бўйича ишларни ташкиллаштириш учун тумандаги мавжуд 65 та маҳалла фуқаролар йиғинлари 2 тадан тақсимланди.

“Обод маҳалла” тамойили асосида ишлаб чиқилган ЙЎРИҚНОМАда тегишли кўрсатма ва вазифалар белгилаб берилган.

Шу сабабли телеграмм тармоғида тумандаги ташкилот-корхона раҳбарлари ҳамда депутатлар таркибидан тузилган гуруҳ очилиб, “Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни кўшаман” шиори остида хонадонлар, кўчалар ва маҳаллаларни обод қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича туманда олиб борилаётган ишлар тўғрисидаги маълумотларни жорий йилнинг август ойи якунига қадар киритиб бориб, ҳамкорликда иш юритиб боришимиз лозимлигини билдирмоқчиман.

Туманда 3477 та эҳтиёжманд ва камбағал оилалар мавжуд. Ҳаракатлар режаси асосида ишчи гуруҳи томонидан бугунга қадар 1500 дан зиёд хонадон ўрганиб чиқилди. 600 нафар ушбу эхтиёжманд оилалардаги фуқаролар иш билан банд қилинди."

Шундан сўнг, туман бандликка кўмаклашиш маркази директори ўринбосари У.Отақулов аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича туманда амалга оширилган ишлар бўйича маълумот берди.

Пайариқ туманида 2020 йил 7 ойи давомида аҳолини иш билан таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш ҳудудий дастури бўйича 959 та иш ўринлари яратилган, шундан 267 нафари хотин-кизларни ташкил этади. Жумладан ҳудудий инвестиция лойиҳаларда 47 та, янги кичик корхона ва микрофирмалар ташкил этиш ҳисобига 358 та, якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 554 та иш ўринлари яратилган.

Жорий йил Бандликка кўмаклашиш марказига 4509 нафар ишламайдиганлар мурожаат қилган бўлиб, шундан 1878 нафарини аёллар ташкил қилади. 1413 нафари ишга жойлаштирилган, шундан 509 нафари хотин-қизлар ташкил қилган. 32 нафар ишсиз фукароларга ишсизлик нафакаси тайинланди, шундан 23 нафари хотин-кизлардан иборат. 187 нафар фукаролар касб урганишга йулланди, 152 нафари хотин-кизларни ташкид этди.

2020 йил 7 ойи давомида 2839 нафар ишсиз фуқаролар жамоат ишларига жалб килинган бўлиб, шундан 1018 нафари хотин-кизларни ташкил этади.

Йил бошидан бери 2 маротаба «Бўш иш ўринлари» ярмаркалари ўтказилган. Ушбу ярмаркаларда 178 та корхона, ташкилот, муассасалар ва фермер хўжаликлари 488 та бўш иш ўринлари билан қатнашган. Ярмаркада 114 нафар ишга лаёқатли ишсиз фуқаролар қатнашган. 70 нафар фуқароларга маслаҳатлар берилган бўлса, 44 нафар ишсиз фукаролар иш билан таъминланди, шундан 22 нафари ёшлар, 27 нафари хотин-кизларни ташкил этади.

Ўқув соати сўнгида, маърузачилар томонидан аппарат ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM