Халқ депутатлари Пайариқ тумани Кенгашининг ўн иккинчи сессияси ўтказилди

Сессияни Пайариқ туман ҳокими, туман Кенгаши раиси Д.Мусинов олиб борди. Сессияда депутатлар, туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман ҳокимлиги аппарат ходимлари, туман ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди. Унда кун тартибидаги қуйидаги масалалар кўриб чиқилди.

- Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи М.Эшбековнинг “Карантин тартиблари босқичма-босқич юмшатиб борилиши муносабати билан фуқаролар санитария талабларига қатъий риоя этишлари зарурлиги, аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдамининг ўз вақтида ва сифатли кўрсатилиши юзасидан туман аҳлига мурожаати” тўғрисида;

- Туман судларининг 2020 йил I ярим йиллик якунлари бўйича ахбороти;

- Халқ депутатлари туман Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича доимий комиссияси раиси Ш.Баҳриевнинг «Тумандаги чорвачилик йўналишидаги фермер хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ўрганиш якунлари» бўйича ҳисоботи тўғрисида;

- Бошқа масалалар.


 

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM