Навбатдаги ўқув соати коррупцияга қарши курашиш масалаларига бағишланди

Бугун, 21 август куни Пайариқ туман ҳокимлиги аппарат ходимлари учун карантин қоидаларига риоя этган ҳолда навбатдаги ўқув соати бўлиб ўтди.

Бу галги семинар коррупцияга қарши курашиш мавзусида бўлиб, ўқув соатида туман ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари С.Эгамназаров ҳамда туман Адлия бўлими мутахассиси томонидан “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент Фармони билан ташкил этилган Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг мақсад ва вазифалари тўғрисида ва бугунги кунда агентлик томонидан амалга оширилаётган ишлар бўйича маърузалари тингланди. Коррупцияга олиб келувчи омиллар ва уларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, нималарга эътибо қаратиш лозимлиги ҳақида ҳам тўхталиб ўўтилди.

2015-2020 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM