ҚИДИРУВДАГИ ШАХС ЭНДИ ҚАМОҚДА

Фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор Рустам Ҳамроевдан ундирувчи Азиза Нуралиеванинг фойдасига икки нафар фарзандини моддий таъминоти учун ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг учдан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритиш қўзғатилган.

Қарздор Р.Ҳамроевнинг мол-мулкини аниқлаш мақсадида тегишли давлат идораларига сўров хатлари юборилган бўлиб, унга кўра қарздор номига расмийлаштирилган мол-мулклар аниқланмаган.

Ижро ҳаракатлари  давомида қарздор Р.Ҳамроев бир неча марта огоҳлантиришларга қарамасдан 2019 йилнинг март ойидан буён тўламай келаётганлиги аниқланди. Бунинг натижасида унинг алимент қарздорлиги ҳисоб-китоб қилинганда бугунги кун ҳолатига 15 млн. 106 минг сўмни  ташкил этган.

Қарздор алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб қочиб юрган. Унга нисбатан давлат ижрочисининг қарори билан қидирув эълон қилинган ва қарор ижро этиш учун тўпланган ҳужжатлар билан биргаликда Пайариқ туман ички ишлар бўлими юборилган.

Олиб борилган қидирув натижасида қарздор Р.Ҳамроев топиб келтирилган ва қарздордан алимент қарздорлигини ундириш имкони бўлмаганлиги сабабли, унга нисбатан тўпланган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47(4)-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий жавобгарлик масаласини кўришлик учун Пайариқ туман маъмурий судига юборилган.

Пайариқ туман маъмурий судининг қарори билан қарздор Р.Ҳамроев 15  сутка қамоқ жазосига тортилди.

Мажбурий ижро бюроси Пайариқ туман бўлими.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM