Бир маҳалла - бир маҳсулот

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, камбағал оилаларни "темир дафтар" дан чиқариш бўйича жойларда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, тумандаги "Каттасадов" маҳалласи паррандачилик йўналишига ихтисослаштириш режалаштирилган бўлиб, "Hamkorbank" ATБ Самарқанд вилоят бошқармаси бошлиғи А. Бўтаев томонидан "Бир маҳалла - бир маҳсулот" тамойили асосида маҳаллада яшовчи 10 дан ортиқ оила вакилларига гўшт йўналишидаги жўжалар топширилди.
Келгусида ҳам паррандачилик йўналиши бўйича тадбиркорлик қилиш истагини билдирган оилалар доим қўллаб-қувватланиши юзасидан "Каттасайдов" маҳалла раиси ва фаоллари томонидан ўтказилган йиғилишда фуқароларга таъкидлаб ўтилди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM