Умумтаълим мактабларининг рейтинги эълон қилинди

2019/2020 ўқув йилида ҳам Таълим инспекцияси томонидан умумтаълим муассасалари рейтингини аниқлаш доирасида назорат ишлари ва сўровномалар ўтказилди. Халқаро тажрибалардан фойдаланган ҳолда ўтказилган ўрганишлар натижаларига асосан юртимиз туман ва шаҳарларидаги мактабларда таълим сифати таҳлил қилиниб, уларнинг рейтинги аниқланди.

Ҳудудлар рейтингида энг юқори ўринларни Бухоро, Наманган ва Хоразм вилоятлари эгаллаган бўлса, қуйи ўринларда Сирдарё, Тошкент вилояти ва Сурхондарё вилоятлари қайд этилди.

Умумий рейтингда:
энг юқори Топ-20 таликда Андижондан 6 та, Фарғонадан 4 та, Хоразмдан 2 та, Қорақалпоғистондан 2 та, Намангандан 2 та, Бухородан 1 та, Самарқанддан 1 та, Қашқадарёдан 1 та, Сурхондарёдан 1 та мактаблар кирди;

энг охирги Топ-20 таликда Қашқадарёдан 5 та, Сурхондарёдан 4 та, Самарқанддан 3 та, Тошкент вилоятидан 2 та, Сирдарёдан 2 та, Тошкент шаҳридан 1 та, Андижондан 1 та, Қорақалпоғистондан 1 та, Бухородан 1 та мактаблар кирди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM