Мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи!

18 ноябрь – Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи тўғрисида”ги   қонуни қабул қилинган кун.


Сана муносабати билан, бугун туманимиздаги 53-умумтаълим мактабида байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда туман ҳокими ўринбосари Ф.Омонов, Халқ таълими бўлими ходимлари, мактаб жамоаси, ўқувчиларнинг ота-оналари иштирок этди.
"Албатта, бу каби тадбирлар, аввало, бугунги кун ёшларини ватанпарварлик руҳида камол топишида муҳим рол ўйнайди" - дейди туман ҳокими ўринбосари ўз табрик сўзида.
Байрам тадбирида мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган саҳна чиқишлари, юртимизни, давлатимиз рамзи бўлган байроғимизни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар барчада илиқ таассурот қолдирди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM