САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ТАБИИЙ ГАЗ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

Айни кунларда об-ҳавонинг кескин совиши билан табиий газ истеъмоли ҳажми ортиши сабабли Оқдарё, Пайариқ, Нарпай, Ургут, Самарқанд, Жомбой, Паст Дарғом туманлари ва Самарқанд шаҳрининг айрим маҳаллаларида табиий газ босими пасайиши кузатилмоқда.

"Hududgaz Samarqand" газ таъминоти филиали тасарруфидаги барча шаҳар ва туман газ таъминоти бўлимлари кучайтирилган иш режимига ўтказилиб, биринчи навбатда, аҳоли ва ижтимоий соҳа муассасаларига табиий газ етказиб берилаётганини маълум қиламиз.

Шу боис, истеъмолчилардан табиий газни оқилона сарфлаш ҳамда ундан мақсадсиз фойдаланмаслик, табиий газ таъминотига оид мурожаатларингиз бўлса, филиалнинг (66) 239-78-02 телефон рақами ёки авария диспетчерлик хизматининг 104 рақамига қўнғироқ қилишингиз сўралади.

"Hududgaz Samarqand" газ таъминоти филиали ахборот хизмати
 

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM