Алиободликлар қалбида байрам шукуҳи

Бугун 2-сектор ҳудудига қарашли Алиобод маҳалласида “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” маънавий-маърифий тарғибот тадбири ўтказилди.

Куннинг совуқ бўлишига қарамай, одамларнинг қалбидаги жўшқинлик, илиқлик ҳукм сурмаётган ушбу тадбирни сектор раҳбари Ш.Тоштемиров ўзининг кириш сўзи билан очиб берди.  Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида кўргазмали чиқишлар, туман маданият бўлими хонандалари томонидан янграган шўх қўшиқлар маҳалла аҳлининг қувончига сабаб бўлди.
Дастур сўнгида сектор раҳбари томонидан маҳалланинг фаол фуқаролари ташаккурнома ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM