Халқ депутатлари Пайариқ тумани Кенгашининг йигирманчи сессияси ўтказилди

Сессияни Пайариқ туман ҳокими, туман Кенгаши раиси Д.Мусинов олиб борди. Сессияда депутатлар, туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман ҳокимлиги аппарат ходимлари, туман ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди. Унда кун тартибидаги қуйидаги масалалар кўриб чиқилди.

1. Пайариқ тумани Бандликка кўмаклашиш маркази раҳбари А.Эшниёзовнинг “2020 йил 10 ойлигида иш ўринлари ташкил этиш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш юзасидан туманда амалга оширилган ишлар тўғрисида”ги ҳисоботи;

2. Пайариқ тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг хавфсиз маҳалла фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича ўринбосари Ж.Юсупов “2020 йил
10 ойлигида туманда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисида”ги ҳисоботини ўқиб эшиттирди. унда туманимизда 65 та МФЙлардаги 65 та таянч пунктларида хизмат олиб бораётган 65 нафар профилактика (катта) инспекторлари, ички ишлар органлари соҳавий хизматлари ходимлари, миллий гвардия ходимлари, жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда амалдаги қонунчилик нормалари асосида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида профилактик тадбирлар, бугунги кун талабидан келиб чиққан ҳолда, ҳар бир мутасадди ва мансабдор шахслар пастга тушиб, маҳаллалардаги хонадонларга кириб, халқнинг муаммосини эшитиб, жойида бартараф қилиш чоралари кўрилмоқда. Айниқса, маҳаллларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш мақсадида жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган шахсларни аниқлаш, уларни профилактик ҳисобга олиш ва улар билан жамоатчилик вакиллари ҳамкорлигида умумий, якка, махсус ва виктимологик профилактик ишлар олиб борилаётганлиги бўйича маърузаси тингланди.

3. “Саҳоват ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Хамракулов ҳисоботи берди.

4. Оилавий ажралишларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати юзасидан туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар билан ишлаш бўйича бош мутахассис Ш.Умарова Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2020 йил 13 июлдаги КҚ-105-IV-сонли Қарори билан тасдиқланган “Эрта турмуш ва эрта туғруқ ҳолатлари ҳамда оилавий ажримлар билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш бўйича 2020-2021 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар Дастури”нинг 20-бандига кўра, оилавий ажралишларнинг олдини олиш борасида туманда амалга оширилаётган ишлар ҳолати юзасидан, Оилавий ажралишларнинг сабаблари ўрганиш, ажралишларга олиб келаётган омиллар,  уй-жой масаласи, ишсизлик, моддий етишмовчилик, ёшларнинг мустақил ҳаётга тайёр бўлмасдан оила қуриши, оилада маънавий-ахлоқий муҳитнинг ёмонлиги, оилага ташқаридан бошқа шахсларнинг аралашуви, қайнона-келин муносабатлари, оила қуришдан олдин келин-куёвнинг оилавий шароити, қадриятларга беписандлик билан қараш юзасидан маълумоти тақдим этилди.

Сессия кун тартибидаги масалалар бўйича савол-жавоб ва муҳокамалардан сўнг, депутутлар томонидан бир овоздан тасдиқланди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM