Мақсад -  мактабларда илм олишга етарли даражада шароит яратиш

Мактаб раҳбарлигига ёш, виждонли, билимли, изланувчан, фидойи кадрларни қўйиш мақсадида Пайариқ туманидаги 60-, 19-, 66-, 57-, 50-мактабларга салоҳиятли кадрлар раҳбар этиб тайинланди.

Туманда ижтимоий соҳа объектларини қиш мавсумига тайёрлаш бўйича бир қанча ишлар олиб борилди. Жумладан, 20 та мактабда “буржуйка” печлар олиб ташланиб, ўрнига замонавий иситиш тизимлари ўрнатилди.
Шунингдек, халқ таълими бўлими томонидан 2020 йил 23 ноябрдан 23 декабргача “Фанлар фестивали” ўтказиляпти. Бундан ташқари, туман мактабларида “Ҳафтанинг энг яхши ўқувчиси”, “Ҳафтанинг энг яхши ўқитувчиси”, “Энг кўп беш баҳо олган ўқувчи”, “Энг кўп китоб ўқиган ўқувчи” номинациялари бўйича танловлар ташкил қилишни режалаштиряпмиз.
Мақсадимиз мактабларда илм олишга етарли даражада шароит яратиш, ўқувчиларнинг ҳар томонлама чуқур билимга эга бўлишларига эришишдир.

Ўткир Турғунбоев,
Пайариқ тумани халқ таълими бўлими мудири.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM