Аҳоли мурожаатлари жойида ўрганилмоқда

Пайариқ туманида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, муаммоларнинг ижобий ечими бўйича тизимли ишлар доимий амалга оширилиб келинмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири бугун "Тараққиёт" маҳалласида ўтказилди. Туман ҳокими бошчилигида тумандаги барча ташкилотлар раҳбарлари ҳудуддаги фуқаролар хонадонларида бўлиб, ечимини кутаётган масалалар юзасидан хонадон эгалари билан суҳбатда бўлди ҳамда мурожаатларнинг ижобий ечими бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

2015-2021 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM