Аҳолини тадбиркорликка ўргатиш юзасидан семинар ўтказилди

Кеча Пайариқ тумани ҳокимлигида тумандаги маҳаллаларнинг ўсиш нуқталари (драйверлар)ни аниқлаш ва ривожлантириш, аҳолини тадбиркорликка ўргатиш, ўзини ўзи банд қилиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича семинар ўтказилди.

Семинарда туман ҳокими, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосари, вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, вилоятдан бириктирилган банк вакиллари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари раис ва ходимлари иштирок этди.
Семинар давомида мутасаддилар томонидан ишни маҳаллабай тарзда ташкил этиш бўйича тушунча ва тавсиялар берилди.

2015-2021 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM