Ҳосилдорликни ошириш йўлида ишлар давом этмоқда

Кузги буғдойдан юқори ва сифатли дон ҳосили олишнинг асосий омиллари – бу уруғ экиш учун ер тайёрлашни сифатли ўтказиш,

ҳар бир ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда нав танлаш, сараланган сифатли уруғликни экиш, уруғликнинг экиш муддати ва меъёрлари, уруғларни пешма-пеш суғориб ўз вақтида ундириб олишдан иборат. Кузги буғдой ҳосилдорлиги ва тупроқ унумдорлигини оширишда маҳаллий ўғитларнинг аҳамияти катта. Шу мақсадда, бугун Пайариқ туманининг барча ҳудудларида, хусусан, "Ирис-Қозоқ" муқобил МТП ҳудудидаги фермер хўжаликларида кузги экилган ғалла майдонларига ернинг унумдорлигини ошириш йўлида маҳаллий ўғитлар билан тўйинтириш ишлари давом этмоқда.

 

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM