Хайрли иш олдидан жонлиқ сўйилди

Хабар берганимиздек, бугун Пайариқ тумани "Тохир Шайх" маҳалласида “Тохир Шайх” жоме масжиди янги биносининг қурилиш ишлари бошланди. Хайрли иш олдидан жонлиқ сўйилиб, қуръон тиловат қилинди. 

Қуръони каримда марҳамат қилинади: “Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган, намозни тўкис адо этган, закотни (ҳақдорларга) ато қилган ва ёлғиз Аллоҳдангина қўрқадиган зотларгина обод қилурлар. Ана ўшалар ҳидоят топувчи зотлар бўлсалар ажабмас” (Тавба сураси, 18-оят).
 Ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий алайҳиссалом шундай дедилар: “Ким Аллоҳ учун бир масжид қурса, Аллоҳ жаннатда шунинг мислича уй бунёд қилади” (Муттафақун алайҳ).
Масжид қуриш ва уни обод этиш мана шундай улуғ савобли амал эканини чин қалбидан ҳис этган халқимиз янгидан барпо этиш ишларида жуда катта ҳисса қўшаётган инсонлар, қурувчи-муҳандислар, саховатпеша кишилар, ҳақиларига муфтий ҳазратлари томонларидан кўпдан-кўп дуолар қилинди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM