Чорва ва уй ҳайвонларини эмлаш тадбирлари бошланди

Бугунги кунда Пайариқ туманида жами 107 минг йирик шохли моллар, 92 минг майда шохли моллар, 2350 бошдан зиёд от ва эшаклар, 27 мингдан зиёд ит ва мушуклар мавжуд.

Ушбу уй ва қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари йил давомида 7 хил юқумли касалликларга қарши профилактик эмлаш тадбирлари режали равишда амалга оширилади. Жумладан, 2021 йил  14 январдан бошлаб чорва моллари куйдурги ва итларни қутуриш касаллигига эмлаш режалаштирилди.
Ҳурматли тумандошлар хонадонингиздаги чорва ва уй ҳайвонларини ушбу касалликларга эмлатишингизни ва фарзандларингиз, яқинларингиз ва ўз соғлигингизга бефарқ бўлмаслигингизни сураймиз.       

Пайариқ тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM