Ҳоким ўринбосари "Миллий рейтинг" олдидан мактабларда бўлди

Мактаблар рейтинги – халқ таълими тизимининг қандай ишлаётганлигини кўрсатиб турувчи мезондир. Рейтингнинг мақсади – умумтаълим муассасалари фаолияти самарадорлигини баҳолаш орқали Республикамиз умумий ўрта таълим тизимида соғлом рақобат муҳитини пайдо қилишга қаратилган.

Ушбу рейтинг орқали ўтган йилларда Пайариқ тумани вилоятда 14-ўриндан 9- ўринга кўтарилган эди.
Бу йил рейтинг баҳолаш тизимида тумандаги 51, 12, 94, 68, 73, 88, 65, 37, 39, 40-умумий ўрта таълим мактабларидан имтиҳон олиш режалаштирилган.
Шу муносабат билан кеча туман ҳокими ўринбосари Ф.Омонов ва мониторинг гуруҳи аъзолари 12, 51, 73, 88, 94- мактабларда бўлиб, имтиҳонларга тайёргарлик ҳолати, дарсларнинг самарадорлиги билан танишишди. 
Хўш, бу йилги рейтинг натижаларига кўра, туман халқ таълими тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ўзини оқлайдими? Буни эса 19 январь куни бўлиб ўтадиган тест натижаларидан сўнг билиб оламиз. 

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM